Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %

Google tarjimon:

Saytni baholash
90
4
Sayt test rejimida ishlamoqda...

1562025-07-16 22:45

Фуқаролар муаммоларига ечим — соҳавий раҳбарлар иштирокида сайёр қабул

Қува туманида аҳоли мурожаатларини тинглаш ва уларга ечим топишга қаратилган яна бир муҳим тадбир — сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сўфи маҳалласида жойлашган 13-Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ташкил этилган ушбу қабулда Фарғона вилояти прокурори, вилоят суди раиси ҳамда ички ишлар бошқармаси раҳбарлари иштирок этишди.

Сайёр қабулнинг асосий мақсади — жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш, фуқароларни ўйлантираётган масалаларни тўғридан-тўғри эшитиш ва уларга жойида ечим топишдан иборат бўлди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар турли соҳаларни қамраб олди: иш билан таъминлаш, ер ва уй-жой масалалари, суд-ҳуқуқ соҳаси, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорлик, соғлиқни сақлаш ва бошқалар.

Ҳар бир мурожаатни алоҳида ўрганган соҳавий раҳбарлар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, айрим масалалар жойида ҳал этилди, вақт талаб қилувчи муаммолар эса назоратга олинди ва ҳал этилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундай сайёр қабуллар — халқ билан мулоқотни мустаҳкамлаш, давлат органлари фаолиятини очиқ ва шаффоф ташкил этиш, шу билан бирга, муаммоларни манзилли ҳал этишга хизмат қилмоқда.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz